Қирқ ёшлилар шеъри

Муҳаббат саҳнида кимдир узун соч, Кимдир майин мўйлов, қуюқ қош танлар, Рости, эзгуликка очиб кенг қулоч, Энг севувчан бўлар қирқдан ошганлар! Ҳар оппоқ тонг учун мўл шукрлари, Лаблар табассумга очилар илдам, Битта ширин сўздан кетар нурланиб, Зарра ёмонликдан хафақон дилдан.[…]

Юрагингга

Юрагингга бир томир Бўлолсайдик, Шотилло! Бу дунёга қайтариб Ололсайдик, Шотилло! Дунё асли бевафо, Сўнгги манзил қабрдир, Тирикликнинг зийнати Сабр, сабр, сабрдир! Бу дунёга сиғмаган, Ширин сўзли, Шотилло! Қалби нафис, сахий дўст, Очиқ юзли, Шотилло! ҚЎшиқларинг жаранглар Ширин овоз, акам-а, Кўксидадир[…]

Европа бўйлаб автобусда саёҳат

Умримни адабиёт, санъат, маданият, маънавият соҳаси вакиллари билан мулоқотга, имкон туғилди дегунча саёҳатга, атрофимдаги инсонларни, дўсту ёрларимга яхшироқ, самимийроқ муносабатда бўлишга сарфлаш одатим бўлди. Атайин “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари”дан чипта олдим: бошқа оз сонли авиакомпанияларга қараганда арзонроқ, қулайроқ, асосийси ўзимизники, маблағ[…]