Ўзбекистонда бугун адабиёт координаторларига жуда катта эҳтиёж туғилгани аён бўлиб қолди. Каминадан қандай қилиб чет элга адабий анжуманларга чиқиш, адабий алоқаларга киришиш ҳақида сўрашади. Кеча Ойбек домла уй-музейида шу ҳақда савол-жавоб кечаси қилдик. Бу уйнинг файзи бўлакча, келибоқ устознинг бронза ҳайкали ювиб артилди. Домла эккан дарвоза ёнидаги каттакон чинор, ҳовлидаги дарахтлар, гиёҳлар ўзгача. Музей экспонатлари, шифту деворлари оҳорли. Домла яшаган уйда ўтмиш йиларнинг ажиб ифори кўнгилга хуш ёқади.
“Қандай қилиб ўзбекистонлик ижодкор халқаро адабиёт майдонига чиқиши мумкин?” дея савол ташладим. Бирин-кетин ижодкорлар учун чет тили курслари очиш, хорижий тилларни яхшилаб ўрганиш, бепул курслар, суҳбат клублари, адабиёт фестиваллари, анжуманлар, адабиёт жамғармалари, грантлар ҳақида билганимча маълумот бердим. Ижодкор-дипломат, ёзувчи-шоирнинг элчиликка тайинланиши мавзусини кўтардим. “Менинг бир орзуим бор” видеосидан кейин суҳбатимиз жонланиб кетди. Халқаро адабий алоқалар музейи, “Ёзувчи/таржимон резиденцияда” дастури учун замин ҳозирлаётганимни айтдим. Илоҳо, билганинг, кўрганинг, чексиз имкониятларни бошқалар билан баҳам кўриш истаги бошқаларга ҳам юқсин! Келмаганлар ўзидан кўрсин Тадбирга келган укалар, сингиллар, умрингиздан баракат топинг! Келинг, биргаликда ўзбек ёзувчи-шоирини танбалликдан қутқар, Аллоҳим, деб дуо қиламиз. Самимий суҳбатимиз жўяли таклифлар, хусусан, адабий агентликларни кўпайтириш, хусусий, мустақил адабий координацион марказларни тузиш нияти билан камтарона ифторлик дастурхонида давом этди. Ўзинг бизни янада кенгроқ қил, Меҳрибон! Музей директори Ойнур опага ҳам минг раҳмат!