Турк дунёсида биринчи ЮНЕСКО адабиёт шаҳри!

Зўр янгилик!

Туркиянинг Қаҳраманмараш шаҳри ЮНЕСКО адабиёт шаҳарлари рўйхатига киритилди! Бу турк дунёси адабиётига оид илк эътирофдир!

2025 йилда ЮНЕСКО қуйидаги шаҳарларга — Аберистуит (Уэльс, Бирлашган Қироллик), Абуджа (Нигерия), Целе (Словения), Конакри (Гвинея), Думагете (Филиппин), Гданьск (Польша), Қаҳраманмараш (Туркия), Лунд (Швеция), Сан-Луис-Потоси (Мексика) ва Танжер (Марокаш) — расман “адабиёт шаҳари” мақомини берди.
Бу мақом мазкур шаҳарларнинг адабий тараққиётга, маданий ижодкорликка ва халқаро адабий ҳамкорликка қўшган муҳим ҳиссаси эътирофидир.
Эсингизда бўлса, туркий дунёда бирорта ҳам шаҳар ЮНЕСКО адабиёт шаҳри мақомини олмаган деб хафа
бўлиб юрувдим. Мана, энди бор! Аммо бу етарли эмас!
Орзуим — Ўзбекистонда ана шундай шаҳарни юзага чиқариш! Кошки бунинг учун менга имкон беришса, шароит яратишса, ҳеч йўқ эшитишса?!
Туркиялик шоир, ёзувчи, драматург, таржимон дўстларимни чин дилдан табриклайман!
Сурат Интернетдан олинди