Патришиа Бернард 1942 йилдаАвстралиянинг Мельбурн шаҳридатуғилган. 1988 йилдан 1999 йилгачаёзувчиолтита роман, шу жумладан, “Дарбадар” трилогиясиниҳамёзибтугатади. 1997 йилиёзувчининг “Дарбадар” романиАвстралиядагиэнгнуфузли “Ауреалис” мукофотининг “Энгяхши роман” номинациясиганомзодасарларрўйхатиданжойолади. ЁзувчиайнипайтдаСиднейдаистиқоматқилади. П. Бернард ўзҳаётимобайнидадунёнинг 110 дан ортиқ мамлакатларига кўплабсаёҳатларуюштирганватурли халқларҳаётинияқинданўрганган. Унингаксариятасарлари, нашр этилган 80 дан ортиқ китоблариана шу саёҳатлариасосидаюзагакелган. “Фордлар ва учар машиналар”, “Уч ой афсонаси” каби асарлари машҳур. Ҳикоялари ўзбек тилига ҳам таржима қилиниб, матбуотда босилган.
Жеральд Шеффилд, рассом ва педагог, АҚШ Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳридан. Италия, Чехия олийгоҳларида ва Американинг машҳур Йель университетида тасвирий санъат соҳасида таълим олган, ўқитувчилик қилган. Фотожурналист, куратор бўлиб ишлаган. Асарлари Нью Йорк, Массачусетс, Ҳавайи, Калифония штатларидаги музей ва галереяларда намойиш этилган. Пойтахт Вашингтонда махсус “резиденциядаги рассом” бўлган, Жанубий Африкадаги ижодий дастурларда қатнашган. Шу йили Ҳиндистонда ўтган илмий анжуманда Ўзбекистон санъати ва меъморчилиги бўйича тақдимот қилди. Фулбрайт дастури доирасида Самарқандда тадқиқот олиб борди.
Мария Филипова 1954 йил 31 майда Болгариянинг Бургас вилояти Ситово қишлоғида таваллуд топган. Гимназия ва иқтисод техникумида таҳсил олган. Бир муддат Низомий номидаги Тошкент педагогика институтида ҳам ўқиган, рус филологияси факультетини Болгарияда тамомлаган. М. Филипова болгар тилидаги тўртта, грек тилидаги битта шеърий китоб муаллифи, насрий асарлар ҳам ёзади. «Капалак қаноти», «Кунчиқар тубида», «Эътиқод» ва «Қушлар учун тож» китоблари кенг жамоатчиликка манзур бўлган. Шеърлари Тошкентда чоп этилган “Илонбалиқ” ва “Қуш тили” шеърий баёзларига ҳам киритилган. Айни пайтда Болгариядаги Пловдив шаҳрида истиқомат қилади. У дастуримизнинг Европадаги координатори. Яқинда у бир гуруҳ ўзбек ижодкорлари учун Болгарияда катта ижодий дастур уюштирди.
Жек Ҳарт, ёзувчи, романнавис, шоир,1944 йил 1 сентябрда ғарбий Ирландиянинг Слайго шаҳарчасида туғилган. Ҳозир Дублинда яшайди. У мактабда ўқитувчилик қилган, директор бўлган. Мактаблар учун 24 та дарслик ёзган. Унинг “Ерости салтанатидаги Мерфи”, “Қушлар ва бошқа қуйруқлар”, “Гоголь бурни остида”, “Илонга озодлик” каби ҳикоялар тўплами нашр этилган. “Эҳтиром” номли новелласи 1992 йили босилган. “Қатрон бочкадаги акслар” номли биринчи романи ирланд адабиётида ўқилиши зарур бўлан 101 та китоб рўйхатига киритилган. Асарлари 10 дан ортиқ тилларда чоп этилан. 2015 йилда ёзган “Гунглар тили” пьесаси бутун Ирландия бўйлаб намойиш этилган. Жек Ҳарт Ирландия Ёзувчилар маркази асосчисидир.
ТАНАГЎЗ ТЎЛҚИН ҚИЗИ, шоира, таржимон, журналист, 1977 йил 2 ноябрда Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида туғилган. Францияда халқаро ҳуқуқ магистри даражасини олган. Тўққиз ёшидан шеър ёза бошлаган. “Шеърият баҳори”, “Ёш тўлқин” фестиваллари, “Қозоқ шоиралари” республика танлови ғолиби. Халқаро “Шабит” фестивали лауреати. Тулеген Айбергенов номидаги мукофот соҳибаси. Француз шеъриятидан намуналарни қозоқ тилига ўгирган. Биринчи шеърий тўплами 2001 йили нашр этилган. “Мени маъзур тутинг”, “Бир сўз дегим келар”, “Соғиниб”, “Сизни яхши кўраман” каби китоблари босилган. Қозоғистоннинг Франциядаги консули ёрдамчиси бўлиб ишлаган. Испан шоири Хусхо Хорхе Падрон асарларини қозоқчага таржима қилган. “Қозоқ шоирлари антологияси”ни испан тилида Испанияда нашр эттирди. “Digest.KZ” газетасида бош муҳаррир бўлиб ишлади. Алмати телевидениесида шеъриятга бағишланган махсус кўрсатувлар тайёрлади ва “Кунни кулиб қарши ол, Алмати” тонгги кўрсатувини олиб боради.
ЦвЯтко Сиромашки,рассом, ҳайкалтарош, 1954 йили Болгарияда туғилган. Санкт-Петербург ва София Санъат академияларида ўқиган. Болгария ва Германия рассомлар уюшмаси аъзоси. Асарлари учун турли халқаро бьеннале ва танловларда ўнлаб мукофотларни қўлга киритган. Тош, ёғоч, сополдан санъат асарлари ишлайди. 1980 йилдан буён Германия, Греция, Япония, Австрия, Венгрия, Польша каби мамлакатларда жуда кўп шахсий кўргазмалар қилган. Асарлари Братислава, Рига, Москва, Ивассе каби шаҳарларнинг музейларини безаб турибди. Бронзадан ясаган ҳайкаллари Болгария ва чет мамлакатларда шахсий коллекцияларда сақланмоқда.
Муҳаммад Ашрафуз-Замон, саёҳатчи-ёзувчи, 1973 йилда Бангладешда туғилган. Санъатшунослик ва фотография соҳасида таълим олган. Бадиий ижод, саргузашт-саёҳат, сураткашлик жону дили. Дунёнинг 55 мамлакатига велосипедда саёҳат қилиб, кўрган-кечирганларини қаламга олган, бенгал ва инглиз тилларида кўплаб мақола ва китоблари босилган. Велосаёҳатларини 1997 йили бошлаган, 2012 йили АҚШни велосипедда 66 кунда босиб ўтган. Айни пайтда Бангладеш саёҳатчи-ёзувчилар уюшмаси раиси. Пойтахт Дакка яшайди.
Маурисио Агилера Линде, муҳаррир ва таржимон,Испаниядаги Гранада университетида Америка адабиётидан дарс беради. АҚШ, Россия, Ҳиндистон университетларида тадқиқот олиб борган ва талабаларга маърузалар ўқиган. “Виктория эртаклари”ни испан тилига таржима қилган. Уильям Сароян, Эрнест Ҳемингуэй, Теннеси Уильямс, Марта Геллҳорн каби сўз усталари ижоди ҳақида кўплаб мақолалар ёзиб, нашр эттирган. Ўзи ҳам кичик ҳикоялар ёзиб туради. “Ишқ ханжари” номли асари Нью Мексикода босилган. Ҳиндистондаги Ория штати ёзувчилари ҳикоялари тўплами, машҳур ҳинд адиби Фақир Моҳан Сенапати, ёзувчи ва драматург Ж.П. Дас, адиб Гопинат Моҳанти асарларини испан тилига маҳорат билан таржима қилган.
КЭ МОРИ Япониянинг Осака шаҳридатуғилган. Кэйоуниверситетинитамомлаган. “Қизилқорағат” номлиилкшеърийкитоби 1997 йилинашрэтилган. “Нургақасида”, «Ложувард», «66-мега зилзила, цунами, Фукушима” кабикитобларичиққан. Шеърлари чет эллардагибаёзларда, газета важурналлардаҳамбосилган. У кўпмамлакатлардаўтказилганадабиёт, шеъриятанжуманларифаолиштирокчисидир. Кэ Мори қаторадабиймукофотларгалойиқкўрилган. Япониялик таниқли рангтасвирустасиКодзинКудобиланҳамкорликдаишлаган. Яқинда у Алишер Навоийғазалларининг бир туркуминияпонтилигатаржимақилди.
Иван Странжев 1953 йил 12 майда Болгариянинг Пловдив шаҳрида туғилган. Пойтахт Софияда болгар филологияси ва театршунослик бўйича таълим олган. Болгария ёзувчилар уюшмаси аъзоси. “Нажот сўзлари”, “Ёруғлик илкида”, “Мўъжиза”, “Фирдавсга йўл”, “Орзуларим”, “Куз соатлари”, “Мактуб” каби ўнлаб китоблари нашр этилган. Шеърлари инглиз, рус, словен, чех, немис, венгер каби тилларга таржима қилинган. Кўплаб пьесалари Габрово ва Пловдив театрларида саҳналаштирилган. Шеърият ва драматургия йўналишида қатор миллий ва халқаро мукофотлар соҳиби. Узоқ йиллар XIII асрга оид минтақавий маданият кенгашида ишлаган. Журналист, ношир, халқаро кўргазма ташкилотчиси, жамоатчилик билан алоқалар мутахассиси сифатида турли ташкилотларда фаолият юритган. Ҳамиша сўзга ва театрга содиқ инсон.
Соҳиба Шокирова, шоира, муҳаррир, 1980 йил Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида зиёлилар оиласида таваллуд топган. Ижодкор.”Курмонжон Додхоҳ ва замон” мемуар асарининг муаллифи. “Қўлингда нур, болажон”, “Чечаклар” шеърий тўпламлари чиққан. Ўш давлат дорилфунуни, Қирғизистон Президенти ҳузуридаги Олий академия докторанти. 2001 йили “Бегойим” ўқув, касб-ҳунар марказига, 2017 йили халқаро “Альманах” адабий журналига асос солди. Қирғиз ёзувчилари асарларини ўзбек тилига таржима килган. Ҳозир “Ўш садоси” газетаси бош муҳаррири.
БЕКНУР КИСИКОВ, ёзувчи, публицист, иқтисодчи, 1974 йили Алматида туғилган. Халқ хўжалиги институти ва Ал-Форобий номидаги Қозоғистон университетини тугатган. Голландиянинг Утрехт шаҳрида магистрлик даражасини олган. Бадиий ижод билан болаликдан қизиқади, бир нечта роман ва қиссалар муаллифи, шеърлари китоб ҳолида чоп этилган. Евроосиё китоб форумининг фаол иштирокчиси, “Тўйқозон” ва “Китоб фестивали” номли йирик тадбирлар ташкилотчиси. Алма-қала ҳаракати ташаббускорларидан бири, Алмати жамоатчилик кенгаши аъзоси.
Ципи Левин Байрон, шоира, муҳаррир, таржимон, 1955 йили Тел-Авивда туғилган. Турли тадбирларда маърузачи ва адабиёт бўйича тадқиқотчи. “Ер қаъридаги хазина”, “Олтинчи сезги”, “Юмшоқ қоплама”, Нурли сўзлар”, “Изн беринг” каби шеърий китоблар ҳамда “Йўлбарслар билан сайр” номли насрий асари нашр этилган. Шеърлари чет тилларига таржима қилиниб, журнал ва баёзларга киритилган, учта адабий мукофотга лойиқ кўрилган. Ципи Байрон дунё бўйлаб ўтказиладиган адабиёт анжуманларининг фаол иштирокчисидир. Исроил, Италия, Австралия ва Ҳиндистон университетларида адабиёт ва диншуносликдан сабоқ берган. Айни пайтда Тел-Авивда яшайди. Тўрт нафар фарзанди бор.
Равив Байрон, тадбиркор ва маданият тарғиботчиси. Австралиядаги Сидней шаҳрида иқтисод бўйича магситрлик даражасини олган. Ҳиндистон ва Исроил ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида яқин муносабатлар ўрнатишни мақсад қилган. Равив мусиқани севади, гитара чалиб, гўзал қўшиқлар куйлайди. Турли халқаро адабиёт анжуманларида у турмуш ўртоғи Ципи Байроннинг шеърларини инглиз тилида ифодали ўқиб бериши билан танилган.
Мария Карадечева, маданият ходими, Пловдив ўлкашунослик музейи бош куратори, университетда тарих факультетида ўқиган, минтақавий тархи музейида ишлаган. “Кўришгунча, музей” қўлланмаси муаллифи. Европа ва АҚШда катта тажриба орттирган. Талабалар билан кўплаб мультимедия тақдимотлари тайёрлаган. Мадания ёдгорликларни асраб-авайлаш бўйича мақолалари турли нашрларда босилган. Мария Ўзбекистонда музейлар фаолияти билан яқиндан танишиш ва уларни Болгария музейлари билан боғлаш ниятида.
Клаус Анкерсен, шоир, ижрочи, рассом, 1967 йили Данияда таваллуд топган. Орхус университети ва Калифорниядаги Санта Барбара университетида ўқиган. Копенгагенда антропологияни ўрганган. Бир нечта шеърий тўплам ва ҳужжатли фильм муаллифи. “Қалбингни қўлга ол-да, ортимдан юр” номли китоби машҳур. Норвегия, Швеция, Финляндия, Германия, Туркия, АҚШ, Ҳиндистонда ўтган адабиёт анжуманларининг фаол иштирокчиси. 2008 йилдан буён “Учбурчак” ижодий лойиҳасида иштирок этиб келмоқда. Дания ёзувчи-ижрочилар уюшмаси асосчиси. “Дато” номли тонгги газетада шарҳловчилик қилган.