“Хамса” болгар тилида

Алишер Навоий “Хамса”си болгар тилида. 1981 йили Софияда нашр этилган. Николай Антонов таржима қилган.

Магистрлик ё докторлик иши ёзмоқчи бўлганлар ҳадеб сийқаси чиққан мавзуларга чалғийвермасдан, Навоий асарлари дунё тилларига таржимлари тўлиқроқ рўйхатини, ва ё ўзбек адиблари асарларининг хорижий ўлкаларда нашр этилишини кенгроқ тадқиқ қилсалар эди, адабиёт ва тарихимиз учун катта ва муҳим иш қилган бўлишарди.

Ё бизникилар бошланиши ва сўнгида президентдан иқтибос келтириладиган мужмал мавзудаги ишларни бир амаллаб ёқлаволишса бўлдими?