1891 йили Калифорнияда очилган, дунё рейтингида энг юқори ўринларда турувчи, шу кунгача турли соҳаларда 22 нафар нобелчи етиштириб берган Стэнфорд университетида 700 та бино, 10 миллиондан ортиқ китобга эга 20 та йирик кутубхона мавжуд.
Бугун Стэнфорддаги китоб дўконида Фирдавсий “Шоҳнома”си, Низомий “Лайли ва Мажнун”ининг инглизча таржимасини кўрдим. Румий асарлари бор экан, аммо тез сотилиб кетибди, ҳозир дўконда йўқ.
Америка китоб дўконларида яна Алишер Навоий асарлари йўқ. Адабиётимиз таржимаси ва тарғиботига масъул бечора Навоий жамғармаси, ҳар хил уюшма ва агентликлар Навоий туғилган кунида ҳайкал пойига гулчамбар қўйишга ярайди холос.
“Шуҳратин олам ичра пайдо қил, Олам аҳлин аларға шайдо қил” дея ўз асарларини дунёга танилишини истаган Навоий ҳазрат васиятларини амалга оширолмай, ҳануз йўл тополмай, тентираётганларни кўриб, мен йиғламай, ким йиғласин?!