Узоқ йиллар аввал миллион нусхада босилган, катта сиёсий ва ижтимоий муаммоларни ёритган, энди эса атиги 1107 га тушиб қолган “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси янги сони ҳамда “Шарқ юлдузи” журналининг 1-2-сонлари мундарижасига кўз ташладим.
Бу нашрларда нега бирор дона танқид рукни йўқ? Халқаро адабий алоқалар мавзуси қани? Таржима, хусусан, ўзбек адабиётининг жаҳон тилларига таржимаси масаласи қачон кун тартибига чиқади? Ўзбек адабиёти ва санъати мустақиллиги ғоясини тушунишга ва гапиришга (ҳали амалда йўлга қўйиш демаяпман) яна миллион йил керакми?!
Тўғри, танқидий ўйлаш, жиддийроқ мавзуларни ёритиш учун ҳам ижодкор сал эркинроқ ва илғорроқ бўлиши керак!
“Жаҳон адабиёти” ҳам иккинчи ё учинчи тилдан таржима қилиб босишни тўхтатмоғи лозим. Тил ўрганинглар, ижодкор дўстлар!
Навоийда бўлса, битта газета аянчли тарзда бош саҳифада Амир Темурни Россия байроғи фонига қўндирибди!
Ҳе, ўргилдим!