Salomat Vafo Xorazmiya ва бошқа дўсту биродарлар, рўйхат тузган билан иш битмайди, бу рўйхатни тасдиқлатиш ҳам осонмас. Ундан кўра, шу ерда исми келтирилган ёзувчи-шоирларни (чет элдагиларни олиб келиш осонмас, аммо уларнинг энг яхши таклифларини қабул қилиш лозим) бир жойга тўплайлик, Президент кўриб чиқиши мумкин бўлган, адабиёт ривожи учун фойдали деб ўйланган энг яхши 10 та таклифни танлаб олайлик ва Президент порталига, девонига юборайлик. Дунё мамлакатлари тажрибасида адабиёт эркин ва давлатдан холи, адабий тадбирлар, ёзувчилар фаолияти кўп ҳолларда хусусий, нодавлат ташкилотлари зиммасида. Биздаги ҳолат, албатта, бошқача ва айни босқичда адабиёт соҳасидаги давлат режаларини такомиллаштириш, эпақага келтиришда ёзувчиларнинг ўзи ташаббусни қўлга олиб, фаол бўлиши шарт. Лекин, энг биринчи ишни адабиётни эркинлаштириш, уюшма деган ташкилотни чин маънода нодавлат қилишга эришишдан бошлайлик!