Evril Turon asari tahrirdan chiqdi

Австралиянинг энг яхши ёзувчиларидан бири Патрисия Бернард Мамадали Маҳмудов (Эврил Турон) “Ойнур” романининг камина инглиз тилига ўгирган таржимасини таҳрир қилиб берди, барака топгур! Биласиз, таржималаримни муҳаррир кўрмаса, ҳеч босилишига рози бўлолмайман. Энди “Ойнур”ни бемалол чет эл нашриётларига тақдим этсак бўлади. 75 ёшли гўзал Патрисия хоним беш йил аввал Ўзбекистонга келганда танишгандим. Катталар ва асосан болалар учун 100 га яқин китоб муаллифини инглизчада ўқисангиз мазза қиласиз, тили, услуби тушунарли, ўзига хос! Кун тартиби антиқа: қуёшдан аввал уйғонади, қўлёзмаларини қайта ёзади, янги асар қоралайди, адиба сифатида боғча, коллеж, университетга учрашувга, интервьюга боради, сайрга чиқади, чўмилишга кетади, ижарачи меҳмонлари қош-қовоғига қарайди, набиралари билан овунади, янги спектакль, кино, концертдан қолмайди, хуллас серғайрат ёзувчи, юраги ва ниятлари тоза инсон, кўз тегмасин ҳеч! Жуда кўп сафар қилади, бормаган қитъаси йўқ, кўрмаган мамлакати саноқли. Келаси ҳафта Африканинг қуюқ ўрмонлари, саҳролари бўйлаб саёҳатга отланмоқда, сафари бехатар бўлсин! Жуда яхши кўрдим шу ёзувчини! Нашриётларимиз кичик асарларини босолса, кимдир иллюстрация ишлолса, жон деб таржима қилиб берардим!