“Чўткий” кун бўлди: тушликни Эврил Турон билан қилмоқчийдим, сал четроқдаги дала ҳовлига кетиб қолибди; “Ойнур”нинг инглизчасини хорижда босиш ҳақида гаплашдик. Кеча топишмоқ-постимда ёзганимдек, совға китобларни эгаларига ташлаб ўтдим. Рюкзак тўла китоб билан метрога тушдим, Навоий бекатига ўтишда милиционер акахон “қанақа китоблар бу?” деб сўради. Ўзимники, инглизча, ўзбекча, ҳар хил, дея кўрсатдим ичини очиб. Ҳалима Худойбердиева, Khosiyat Rustamova, Муҳаммад Ғаффор, Bahrom Ro’zimuhammad киритилган. “Чўткий иш қилибсиз!” деди у ўтишга рухсат бераркан. Беруний бекатидан нарироқда бир опахон панжара тагига қатор териб, эски китоблар сотаётган экан. Шўро даврида чиққан русча “Ўзбек адабиёти масалалари”ни сотиб олдим, ичида “демократик ўзбек адабиёти”га оид мақолаям боракан. Университетда талабалар билан “Анор” чистони, А.Орипов, Gulnoza Odilova тўртликларини биргаликда таржима қилдик. Гулноза тартиб берган китобга Эркин акадан қилган таржималарим киритилибди. Анвар Обиджоннинг инглизча китобчасиям зўр чиқибди. Берган кунингга шукур!