Ёмғир ва қор Дўрмондаги донишмандларимизни зиёрат қилиш, ширин суҳбатларини тинглаш, дуоларини олишга тўсқинлик қилмади. Жамол Камол, Erkin A’zam, Азим Суюн, Турсун Алининг файзли хонадонлари кузнинг тилло рангларига бурканибди. “Бировдан ёмонлик кўришни истасанг, унга яхшилик қил”, “Дунёга муносиб адибларни берайлик”, “Сезмаса, билмаса, кўрмаса одамни одам” деган гаплар ёдимда қолди. Бир қучоқ китоб билан, кўнгилда офтоб билан қайтдик.