Шоира ҲАВО ПИНҲАС-КОЭН

ҲАВО ПИНҲАС-КОЭН, шоира, муҳаррир, 1955 йили Исроилда таваллуд топган. Қуддусдаги Иброний университетида адабиёт ва санъат тарихи соҳасида таълим олган. «Наҳр ва унутиш», «Ташналик”, “Бир кишилик мактаб”, “Боғбон”, “Орфей қўшиқлари” каби китобларнинг муаллифи. Шеърлари инглиз, француз, серб, хитой, юнон, испан тилларига таржима қилинган. 1989 йили “Димуи” номли адабиёт, маданият ва санъатга бағишланган журналга асос солиб, унда бош муҳаррир бўлиб ишлаган. 2007 йили исроиллик ёзувчиларнинг “Кисуфим” анжуманини тузиб, унга бадиий раҳбар бўлган. Таржимон, тақризчи, колумнист сифатида “Маарив” газетасида материаллари билан тез-тез қатнашиб туради. Кугел, Алтерман, Рамат Ган, Ришон ЛеЗион мукофтлари соҳибаси.

 

Аёл

 

Тозалаб олмоғинг мумкин ҳар қачон
Мендан ўзингни
Соатлаб кўтариб юра оламан
Қарокўзингни
Чиқиб борарканман кўча бошига
Хабар тополмайди
бундан бирор жон.
Ахир ўша машъум сўнгги қирғинда
Бул замин юзида ҳеч бўлмагандай
Буткул йўқолмоққа бор эди имкон.
Кўтариб юраман болажонингни
Сенсиз йиллар оша ҳолим не кечар
Балки шу ¬–
ўжарлик учун баҳона,
Сенинг оилангга мансуб бу исм
Ҳатто сендан кейин бўлмас бегона.
Фақат нима бўлур мен қилсам риҳлат?
Биламан,
Мендан сўнг қолар хотира
Умримда йиққаним назар, ҳаяжон
Барига, барига бўладир ошён –
Қизимиз бўйнига тақилган маржон.

(Сурат Ҳиндистон Одиша штатида олинган, 2019 йил)