# Навоий жамғармасига тавсиялар
Ҳазрат Навоийни халқаро доираларда таништириш, асарларини чоп этиш борасида аниқ мақсадли дастур тузилиб, энг зарур ишларни кечиктирмай қилинишини истаганим учун бундан буён ўзим кўрган-билган мавзулар бўйича тавсиялар бериб боришни лозим топдим.
“Лисон-ут-тайр” (“Қуш тили”) инглизча таржимаси. Ўзбекистонда бир неча йил яшаган канадалик таржимон Гэри Дик ўгирган.
Ғафур Ғулом номидаги нашриёт уч йилча аввал Тошкентда жуда оз нусхада қайта нашр этди, менимча. Аммо инглизча таржима инглиззабон юртларда яшовчи ўқувчилар қўлига етиб бориши мақсадга мувофиқдир.
Шу таржимани энди Ҳиндистон, Буюк Британия, АҚШ ва Канадада босиш лозим. Албатта, бунинг учун Гэри Дикдан таржимасидан фойдаланиш учун тегишли рухсат (муаллифлик ҳуқуқи) олиш шарт. Таржимонимиз билан боғланишни истасангиз, менга хабар қилинг.