Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги “Дунё” ахборот агентлиги 18 январь куни Лондон шаҳридаги Осиё ишлари бўйича Қироллик жамиятида (The Royal Society for Asian Affairs) Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида маданий-гуманитар ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилингани ҳақида хабар тарқатди: https://dunyo.info/cyrl/site/inner/ozbekiston_va_buyuk_britaniya_ortasidagi_madaniy-gumanitar_ҳamkorlikni_chuqurlashtirish_masalalari_muҳokama_qilindi-71Q
Хабарда айтилишича, туризм бренди элчиси Софи Ибботсон Янги Ўзбекистонда маданият, санъат ва адабиётшунослик йўналишларида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берибди. Мен Софи билан шахсан танишман ва унинг бу соҳада “кенг кўламли ислоҳотлар” ҳақида сўзламаганига ишончим комил. Ўтган йили Софи бошлиқ катта халқаро жамоа Ўзбекистонда Ипак йўли халқаро адабиёт фестивалини ўтказмоқчи бўлган-да, Ёзувчилар уюшмаси бизга бунақа фестиваль керак эмас, дея, ҳамма хорижлик ҳамкор ва меҳмонларнинг ҳафсалсини пир қилган, мен ва фестиваль тарафдорларига гуруҳ-гуруҳ бўлиб ташланган эди-ку!
Ўтган ҳафта Лондонда ўтган тадбирда соҳада фаолият юритаётган ёзувчилар ва санъат арбоблари ишларини рўёбга чиқариш ва уларни молиявий рағбатлантиришга ҳусусий буюртмачиларни жалб этиш таклифи ўртага ташланибди. Бу таклифнинг мантиқий давоми сифатида ёзувчиларнинг интеллектуал ҳуқуқларини ҳимоя қилишга эътиборни кучайтириш лозимлиги ҳам таъкидланибди. Софи Ибботсон Лондон ва Тошкент ўртасида адабиёт клубларини ташкил этиш ва улар негизида турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказишни ҳам таклиф қилди, дейилади хабарда. Баракалла, Софи!
Бу энди биз Ёзувчилар уюшмасисиз ҳам бемалол тадбирлар ўтказа оламиз, дегани!
Софи Ибботсон ўша Лондондаги ўзбек адабиётига бағишланган тадбирда аниқ нималар дегани видеоси қўлимга тегиши заҳоти кўпчилик билан бўлишаман.