Танишинг: Кейти Смит ва Дэвид Фалк! Британиялик дўстларим.
Кейти санъат, адабиёт ва табиат шайдоси. Шундоқ ҳам ям-яшил Англияда янада кўпроқ дарахт экишга қаратилган яшил лойиҳани бошқармоқда.
Дэвид эса илгари радиожурналист ва газета мухбири бўлган, ҳозир ватандошларини сайр-у саёҳатга илҳомлантиради, махсус гуруҳлар тузиб, Буюк Британия кенгликлари бўйлаб пиёда юришлар ўтказади. Пандемия даврида илк романини ёзиб тугатди.
Улар Тошкент, Қўқон, Марғилон, Риштон, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Нукусда бўлишади, юртимиз тарихи ва маданияти билан танишишади.

 
							
 
								 
								