Медельин шеърият фестивали тўхтамасин!

Мен 2009 йили Жанубий Америкада жойлашган Колумбиядаги Медельин Халқаро шеърият фестивалида (ҳозиргача Ўзбекистондан ягона иштирокчи) қатнашганман. Бу фестиваль дунё бўйлаб қалблар, онглар ва руҳлар орасидаги кўприкдир. Афсуски, бугунги дунёда иқтисодиётни ривожлантириш ҳақида гап кўп, аммо қалб, онг ва руҳни ўстириш тобора унутилмоқда. Медельин фестивали айнан шу бўшлиқни тўлдиради — у инсонни эсга солади, севги, тинчлик ва бирдамликни ёдга олади.

35 йилдан буён ўзида дунёнинг 200 мамлакатидан 2100 дан ортиқ шоирни жамлаган шу энг йирик шеърият фестивали ҳам бугун хавф остида қолмоқда: уни тўхтатишмоқчи.

Менинг кичик ижодий резиденциям энди Ўзбекистонда фаолият юрита олмаяпти — чунки бу ерда очиқ майдон ва бундай гўзал ташаббуслар учун етарли қўллаб-қувватлаш йўқ. Аммо Медельин фестивали шундай бўлмасин! У фақат Медельинга тегишли эмас — у бутун инсониятга тегишли маънавий меросга айланиб улгурди.