Хазонрез ўнгида
Хазонрез ўнгида ёниқ назарлар,
Япроқли тақдирин ҳал этур барглар.
Қизилсоч жодугар мисолидир куз,
Сомон супургида учади туйқус.
Ўрмон сеҳрлайди чизиб манзара:
Олтин, тўқ сариқ, ол, бинафша: қара.
Ранглибос ташлайди оғочлар бари,
Оппоқ қиш фонида кўринур яққол –
Қора бармоқларнинг қоқ суяклари.
Стэнли Баркан, АҚШ

(Image from Poets&Writers)
 
							
 
								 
								