
3 йил аввал ўша китобини болгар тилида чоп эттирди, рус тилига ўгириб, яхши бир муҳаррир кўригидан ўтказди, аммо ўзбекистонликлар у китобни ўзбек тилига таржима қилишни ҳалигача пайсалга солмоқда. Маданият ва туризм вазирлиги, АОКА, Ёзувчилар уюшмаси бу китоб чиққанидан хабари бор, аммо уларнинг китобни ўзбекчага ўгириб чиқариш, ва ё у асосида фильм ишлаш учун маблағи ва ҳафсаласи йўқ. Бу ишни 3 йилдан бери ваъда қилиб юрганлар ҳам сувга тушгандай жимиб кетишган.
Ҳар гал Мария билан гаплашсам, ёзишсам, шу китобини ўзбекчада кўришни ва тақдимотида қатнашишни катта орзусига айлантирганини айтади.Ўша китоб чиқса, ўзим етиб бораман Ўзбекистонга, дейди доим.
Нега ўзингиз қилмаяпсиз таржимани ва чиқармаяпсиз, деб сўрайдиганларга жавобим: Камина бу асаридан аллақачон кичик парчалар таржима қилганман. Аммо ҳадеб қайсидир ташкилот, уюшма ё вазирликнинг ишини қилиб бериш устувор вазифам эмас, улар ҳам биринчи галда бажарилиши керак бўлган ишларни ўзлари қилишсин, мен тортқилаб, турткилаб тураман.
Мария Ўзбекистонга икки марта келган, бегона эмас, мустақил “Чет эллик ёзувчи ва рассом резиденцияда” дастуримизнинг илк иштирокчиси бўлган. Унинг кимлигини ўзбекларга билганимча яхшигина таништирдим, қолганини давом эттириб кетишмаса, уят бўлар?
Мария Филиповага эса соғлик, узоқ умр тилайман! Насиб этса, Ўзбекистонда кўришамиз! Ё ўзим яна Пловдивга бориб, хабар олиб қайтаман!