Жим турмасангиз бўлди!

Ёш шоир ва таржимон дўстимиз Раҳмат Бобожон “Илҳом” мукофоти ва у билан боғлиқ ноҳақликлар ҳақида ёзибди. Охири “энди жим юрмайман” дебди. Мана унинг постига ёзган қисқа коментим:

“Сал ўзингизга келяпсиз. Эндиям жим юрманг. Жим юрганингиз учун мукофот илинжида бўлгансиз, аммо уни ҳар галгидай бошқалар олиб кетди.

Энди бу танловни қайси ташкилот, қандай ўтказганини фактлар билан очиб ташланг.

Ҳали талаба экансиз, ўқишни битириб нима иш қилишингизни яхшилаб аниқлаб олинг: шундай ими-жимида таниш билишчилик, корпупцияга асосланган танловлардан умид қилиб яшашда давом этасизми ва ё ўзингиздай энди жим турмайдиган, дадил йигит ва қизлардан команда тўплаб, мустақил, эркин ижодий ташкилот, ННТ очасизми?

Менимча, кейингиси сиз ва бошқа ёшлар учун муҳимроқ ва осонроқ.

Вақтингизга қараб мен билан боғланинг, учрашиб, маслаҳат қилайлик.

Бошқа ёш ижодкорларгаям гапим шу: мен жим юрмадим, бирор мукофот ҳам олмадим, аммо виждоним, руҳим ҳеч қийналмайди, юзлаб ялоқи ва шарафсизлардан тилим қисиқ жойи ҳам йўқ, бирортасига ҳавас ҳам қилмайман. Бирор ёрдам ва маслаҳат керак бўлса, мени топиш осон. Жим турмасангиз бўлди!