UzLAB дунёга бўй чўзишда давом этади!
Дўстлар, сизларни йирик халқаро ижодий платформа саналган “Historic Artists’ Homes & Studios” ташкил этаётган ижодий мерос ва санъат яратиладиган ҳамда сақланадиган маконларга бағишланган онлайн сессиялар туркумига таклиф қиламан.
Бу ёзувчи ва шоирлар, рассомлар, маданий ташаббускорлар ҳамда санъат, хотира ва тарихга қизиқувчи барча учун ажойиб имкониятдир.
Мен ҳам яқинлашиб келаётган сессиялардан бирида UzLAB халқаро ижодий резиденция дастуримиз ҳақида сўзга чиқишдан мамнунман.
Дўстларга ҳам илининг! Мана бу ерда рўйхатдан ўтинг:
https://artistshomes.org/contemporary-artists-historic-places/

