Қўшниларимиз жуда меҳрибон: ҳовлиларида ҳеч йўқ битта мушук эмин-эркин юради, ҳайдашмайди, овқатини беришади. Лекин маҳалламизда “меҳмон мушуклар” сероб, айниқса бизнинг кичкина ҳовлимизда.
Ўзи иккита иноқ уй мушугимиз бор: Юлдузча ва Бўмбалоқ. Кўча тарафдан меҳмон мушукларга дарвоза олдига сув, овқат қўямиз, лекин айнан ҳовлига кириб, шу ердагисини еб, ичишни, гуллар, райҳонларни ҳидлашни яхши кўришади.
Биз учун улар “нима” эмас, “ким”???? Ёш хурмо шохига тирмашса, гултувакларни ағнатса, уй ичига кираман деб эшикни тақиллатса, “ким у тўполон қилаётган хумпар?” деймиз. ????
“Лохматик” деганимиз бор: апрель бошида чордоқда туғибди, тузукроқ эмизсин деб яхши овқатлантирдик. Анчагача болаларини кўрсатмади, совуқда нобуд бўлдимикин деб юрак ачишди.
Тунов куни ундан “болаларинг яхшими? Тирикми? Олиб тушмайсанми?” дедим. Эртасига тепа зинада 3 та хумпарнинг ширин боши кўринди. ????
Хуллас, меҳмонларимиз кўпайиб қолди. Тошкентда ҳовлида яшайдиган дўстлар, кепқолинг-опқолинг! мушукчалардан бемалол элтириб бераман. Китоб совға қилиб, бир ҳафталик овқатиниям олиб бераман. Ҳар сафар бошимдан ўтганини айтяпман: булар уйингизга барака келтиради, мени айтди дейсиз!

