БУ БИР ДУНЁ…

бу бир дунё, баъзан ҳеч нарса истамайсан истакни излаб, мазлум учун чалинар қарсак, золим тўрга олингай сизлаб. бу бир дунё, пулинг бори-да ўйламайсан аслингни асло. бунда ҳар ким иш бозорида қилгайдир ўз билгича савдо.

***

ҲАР ЮМУШНИНГ БОРДИР ЎЗ ВАҚТИ, ҳар нарсага лозим риоя, Борми-йўқ деб ўтирмас нақди, Бир хоҳишга йўқдир ниҳоя! Яъни хотин контсерт, кинога Бормоқликни истайди, лек эр: – «Уят, ахир қўшни бинода ҳатто битта радио йўқ, -дер.

ОЙНИНГ ДУОСИ

Ўтмиш кунлар шиддати буюк, Ёлғиз гапга қолгувчи замон, Фақат дўкдан чиқаркан қуруқ, Соя солмиш бепарво само. Бу кунларни кўрмаган Темур, Ўтмагандир учқур отида, Минг хил зийнат, минг битта қусур, Айтмоқ мумкин қанча хотира.

ҚЎМСАЙМАН

Вақтим ўтиб кетди, ўқимоқ учун Қуръонни қўлимга олмоғим керак. Бўлмасам-да бу кенг дунёга устун, Ақалли бир мулло бўлмоғим керак. Сенда яшамоқдир менинг истагим, Айт, қачон қайтасан, о, ўтган замон. Домланинг узундан-узун калтаги Ва эски мактабни қўмсайман ҳамон…