Ҳиндистоннинг “Diplomatist” журналида Паҳлавон Маҳмуд рубоийлари

2006 йили Ҳиндистоннинг “Diplomatist” журналида Аъзам Обидов таржималари асосида Паҳлавон Маҳмуд рубоийлари чоп этилди. Ушбу журнални сақлаб олиш учун ҳавола: “Diplomatist” журнали, 2006 йил, октябрь сони

“Asia” халқаро журналида Карим Баҳриев шеърлари

2010 йили Осиё халқаро адабиёт форумининг “Asia” журналида Аъзам Обидов таржималари асосида Карим Баҳриев шеърлари чоп этилди. Ушбу китобни сақлаб олиш учун ҳавола: “Asia” халқаро журнали 2010 йили

“Asia” халқаро журналида Азим Суюн шеърлари

2005 йили “Asia” халқаро адабиёт журналида Аъзам Обидов таржималари асосида Азим Суюннинг “Эй, дўст” туркумига кирган шеърлари чоп этилди. Ушбу китобни сақлаб олиш учун ҳавола: “Asia” халқаро журнали 2005 йили

“Сўз ташрифи” баёзида хорижлик шоирлар ижоди

“Tamaddun” нашриёти томонидан 2010 йили чоп этилган “Сўз ташрифи” баёзига Аъзам Обидов таржималари асосида АҚШлик Кристофер Моррел ҳамда колумбиялик Фернандо Рендонларнинг ижод намуналари киритилди. Ушбу китобни сақлаб олиш учун ҳавола: “Сўз ташрифи” баёзи

Баҳром Рўзимуҳаммад: Шоир тилда ҳунар кўрсатиши керак («Туркистон», 2007 йил, 15 декабрь)

— Баҳром ака, газетамизнинг асосий ўкувчилари — ёшлар. Улар худди мен каби сиз билан шеърларингиз ва мақолаларингиз орқалигина танишлар. Болакай Баҳромжон қандай бўлган, мактабда неча баҳога ўқиган, нималарга қизиққан, нималарни орзу қилган… Қисқаси, улар сизнинг болалик ва ёшлик йилларингиз тўғрисида[…]

БИРЛИК

Бу кўхна, қўллари титроқзаминни Босмай юриб бўлмас, кўзим етмайди. Ўзини фаришта санаса кимки Албатта осмонга учиб кетмайди. Кечиргил, икков ҳам эрурмиз асир, Оламнинг яралган кунидан бери. Шукур, жим кўтариб юрибмиз ахир, Сен мени, мен эса ўзингни, ЕРИМ!

ҲАЛИ БУ ДУНЁНИ

Сени бу заминдан кўчиргим келар, Бутун борлиғингни этиб ғайри ҳол. Қаро тупроққа ҳам суянса бўлар, Мусаффо заминда кўкарган ниҳол. Ҳали бу дунёни алдайверар шон, Бизни ёлғизлатмас дўстона шамол. Қурисак, Осмонда қовжирасин жон, Қуласак, Паноҳга олар Зулжамол!

КЎНГЛИМ ОСМОН ҚАДАР…

Кўнглим осмон қадар ўсармукин, Ёлғон тилларимиз кесармукин, Рўзи азалгача яшармукин, Кўҳна дунё, кўҳна дунё! Ёрилмаган юраклари аёлларнинг, Бардоши зўр қистовига чаёнларнинг, Наҳот-наҳот банд этмайди хаёлларинг, Момо χаво, Момо χаво!

Tunes of Asia (assam tilida)

Аъзам Обидов томонидан тайёрланиб, чоп этилган “Tunes of Asia” китоби асосида Ҳиндистоннинг Ассам штатида ўзбек адабиёти баёзи ассам тилида чоп этилди. Ушбу китобни сақлаб олиш учун ҳавола: Tunes of Asia (ассам тилида)