Планета шоирлари баёноти
Биз — планета шоирлари, сўз ва виждонни маёқ қилган халқаро тармоқ — яна бир бор зўравонлик оддий инсонлар ҳаётини қора тутундек қоплаётганига чексиз оғриқ билан гувоҳ бўлмоқдамиз. Қурбонлар ҳақидаги хабарлар, айниқса тинч аҳоли ва болалар ўлими, бизга бир ҳақиқатни қайта-қайта эслатмоқда: ҳеч қачон можаро чиқишини танламаганлар доим энг оғир товонни тўлайди. Болажонлар ҳайрат ва орзу тилини ўрганиши керак — портлашлар ва сиреналар тилини эмас!
Биз ҳар қандай зулмга қарши турамиз — фашизмга, диктатурага, босқинга ва инсон қадрини тупроққа тенглайдиган барча тизимларга қаршимиз. Аммо уруш адолатни қарор топтиради ёки тинчликни ҳимоя қилади деган даъвонинг ўзи — инсон руҳига қилинган хиёнатдир.
Биз ҳеч қачон сукут йўлини танламаймиз. Биз нафрат ўрнига ҳамдардликни, қўрқув ўрнига ҳақиқатни, вайронагарчилик ўрнига мулоқот ва халқаро адолатни танлаймиз.

