Ўзингизни ривожлантириш, янги билим ва кўникмалар олиш учун ажойиб имкониятларни улашишда давом этаман!
Ҳозир онлайн ўқиб, дунёдаги энг нуфузли университетлардан ҳам диплом олса бўлади.
Мана сизга топ 5 таликдан тушмай келаётган
Ҳарвард университетидаги БЕПУЛ онлайн курслар!
https://pll.harvard.edu/catalog/free
Бу платформада дунёнинг исталган нуқтасидан туриб қатнашиш мумкин.
Курс материаллари ва уларда иштирок этиш — бепул. Сертификат олиш эса одатда пуллик.
Аммо – ҳар хил бўлмагур сохта медаль, диплом сотиб олаётганлар, “хориждаги журнал ва газеталарда асари чоп этилиб”, бирданига машҳури жаҳон бўлиб кетаётганлар – мана шу Ҳарвард каби даргоҳлардан сертификат олиб, мақтанишса, арзийди! Лекин сертификат эмас, билим олган муҳимроқ.
Адабиётга оид курс линки: https://pll.harvard.edu/course/masterpieces-of-world-literature/2026-03

