Замондош, кел, йиғлаймиз юм-юм,
Чекимизга тушди на дамлар?!
Дунё қонин сўрмоқда-ку шум,
Иблис қиёфали одамлар!
Тортишамиз, баҳсга йўқдир чек:
Ким оламга ҳокими мутлақ?
Мазлумларга ён босурмиз, лек
Ҳамма бунда ўз бек, ҳамма – ҳақ!
Лаъинларни шод этиб зотан
Кўтармоқлик беҳуда ғовур,
Ахир изн олган Худодан –
Улар ўлмас маҳшарга довур!
Шундоқ экан, сўндирмай шаҳдни,
Кел, яшаймиз андуҳдан халос:
Шайтонларга берилган вақтнинг
Бир лаҳзаси бор бизда холос!

