Бугун кечаси, шундай муборак ой бўлишига қарамай, яна дунёнинг баъзи бурчакларида болалар ширин тушлар оғушида эмас, сиреналар ва портлашлар садосидан чўчиб уйғонишади. Улар тунни қўрқув билан, эртани эса омон қолиш умиди билан қарши олишга мажбур. Эртага баҳор бошланади, аммо қўрқув ундан илгарироқ етиб келди.
Қўрқиб турган болани ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Ҳеч қандай сиёсат, ҳеч қандай сабаб, ҳеч қандай куч ва ҳеч қандай ғалаба бола кўзларидаги даҳшатни оқлай олмайди! Агар болалар осмондан келаётган садодан қўрқса, демак, инсоният ерда ўз йўлини йўқотган, минг афсус! Бундай дарддан ҳеч бир мамлакат, жумладан Ўзбекистон ҳам мутлақо мустасно эмас, чунки бу инсониятнинг умумий фожиасидир.
Бугун ва ҳар куни болаларингизни бағрингизга босинг. Уларга инсонпарварликни, мустақил ва танқидий фикрлашни, ҳақиқатни танишни ва фикрини баралла айтишни ўргатинг. Ҳақиқат яширилмаган жойда келажак ҳам тозароқ бўлади.

