Китоб сотганга жарима?

Бу йигитни яхши билмайман, лекин ўтган ҳафта йиғлагудай бўлиб “бизга жадидар керак эмас экан” деган видеосини кўрдим.

Бир тарафдан китоб ва китобхонликни тарғиб қилиш учун миллиардлар совуриляпти ва натижа қониқарли эмас, иккинчи тарафдан эса, бу борада амалий иш қилаётганлар жаримага тортиляпти.

Бир жиддий таклифим бор: Зудлик билан китоб сотуви, китобхонликни тарғиб қилиш, таълим ва репетиторлик хизматлари, бадиий таржима (айниқса, нуқул урғу бераётганим ўзбек адабиётидан чет тилларига таржималар!) ҳозирги каби “Якка тартибдаги тадбиркор” (ЯТТ) юридик мақомидан соддароқ “ўз-ўзини банд қилиш” мақомига ўтказилсин.

Соддароқ тушунтирсам: ЯТТ бўлса, ҳар ой ижтимоий солиқ ва айланма (тушум)дан пул тўланади, ҳар ой ҳисобот топширилади, чек бериш муаммолари бўлади ва ҳоказо.

Ўз-ўзини банд қилишда эса йилига бир марта солиқ тўлайсиз. Менинг таклифим – солиқдан қочиш эмас, балки юқоридаги ўта муҳим соҳаларни ривожлантиришга қаратилган, жазолашга эмас.

Ўзим ҳеч қачон солиқ тўлашдан қочмаганман. Бугун ҳам бориб муддатидан аввал солиқларимни тўлаб келдим: солиқ идорасидаги ходим мунча эрта деб ҳайрон бўлди.

(Қуйидаги сурат Фейсбукдан олинди)