Izhor: Аъзам Обид ҳақида устоз ёзувчи Эврил Турон фикри…

Устоз ёзувчи  Эврил Турон  даволанаётганида  касалхонага  у кишининг “  Ой нури  “  романини  таржима қилган  шоир  ва  таржимон Аъзам  Обид  келди . Суҳбат давомида  устоз  ёзувчига  таржимон  ўз  китобларини  касалхонада     “зерикиб қолмайсиз”, – деб  ташлаб кетган эди .
Суҳбат  давомида  Аъзамжон ўзининг  жуда ибратли  бир  ишидан гапириб  қолди. Бугун  касалхонага  келишдан  олдин Ўзбекистон  Метрополитен хизмати  рахбариятига  учрашибди . Таржимон  уларга  бир  тадбирни  тавсия  этибди .  Масалан  ўзи  баъзи  яратган  ведио кўринишли, шеъриятнинг, шоирларнинг  дўрдона  шеърларидан  тўртликлар  ўқийди  ва  орқасидан  ингилизча  варианти  кетади. Шу  лавҳа  яна мусиқа  билан  ҳам безатилибди. Шу  вариантларни  метростанцияларга  ўрнатиш  таклифини  киритган экан. Улар жуда  яхши  тадбир  сифатида  қабул қилишибди. Бу  ғоясини текинга  уларга  улашиб  юборганидан  устоз  таржимонни  табриклади. Ҳурмати ошди.
Китобларини  тезда  (касал  бўлишига  қарамасдан)  ўқиб чиқишга  ўзида  рағбат  сезди,  шекилли, икки кун  ўтмасдан бир  китоби  “Хавотир  Ороли“ тўғрисида гапириб, менга  кўрсатиб қолдилар:
  • Аъзам Обидни  самимий,  камтар  инсон  десам,  шоир  сифатида  ҳам  ўз  овозига  эга  экан. Шеърияти  ҳеч  кимникига ўхшамайди. На  Абдулла Ориповни,  на  Рауф  Парпини  такрорлабди.  Янгича,  ғалати овоз  эгаси  экан, дедилар.
Мен ҳам  китобни  олиб  унга  кўз ташладим. Ёзувчининг  бир  одати бор  эканки, ўзи  ўқиган шеърларнинг  ёққан  мисралари  тагига  чизиқча қилиб  қўяр  экан.  Қизиқувчанлигим  сабаб, шеърнинг  ўзи  қолиб  чизиқчали  мисраларни  ўқий бошладим.
Келинг  биргалашиб “Хавотир  ороли“  шеърини  ўқийликда, сўнг  ёзувчини  ҳайратлантирган,  эътиборини  тортган  мисраларга диққат қилайлик. Сизнинг ҳам  ҳайратларингиз ошиши  шубҳасиз .
   ХАВОТИРДА  ЯШАР  ОДАМЛАР  .
Минг орзу-ла   юришар  улар ,
Доим  хаёл  суришар  улар  ,
Бир  -бирини  уришар  улар  –
Хавотирда  юрган  одамлар  .
 Хавотирсиз кунлари  йўқдир  ,
На кеча, на  тунлари  йўқдир ,
Чиқаргани  унлари  йўқдир ,————————————–*(ёзувчининг  чизиқлари ).
Хавотирда  юрган  одамлар  .
Таралмоқда  замин ( —–*) садоси,
Одамлардан  кутади  нажот ,
Ёруғ жаҳон меҳр гадоси
Бу  кун  ажал  боғлаган  қанот  .
Табиатнинг  дардлари сиғмас ,————————*
Зулмат  ичра  қолган кўксига  ————————–*
Бу  армонга  аталган  тиғмас  ,
Оролимнинг қалби ўксиган  .
Заҳарларни  келтирар  еллар  ,
Қариб  қолган  замин  ҳансирар  ,
Бир кун  келар,  ҳа, бир  кун  келар,
Тупроқ  биздан  ҳаққини  сўрар.
Ўтли  қуёш сочолмас зиё  ,
Секинлашиб  қолар  одамлар ,
Хавотирда  яшагач  дунё  ,————————–*
Ўзга  қандай  яшар  одамлар  ?…
   “ ДУНЁ “  шеъридан  чизиқчали  мисралар :
Бу  бир  дунё, баъзан ҳеч  нарса  ————————-*
истамайсан истакни  излаб,————————*
мазлум учун чалинар  қарсак ,—————————*
золим  тўрга  олингай сизлаб .———————–*
Бу  бир  дунё  сароб  даштида
Қурбонликка  сўйилар  қўзи ,
Бу  бир  дунё ,сувнинг устида ————————–*
Кўпиклигин  билмайди ўзи .————————*
“  ЎЙҒОНИШ  “шеъридан  :
Қотиб  қолибди –куқишнинг  чилласи  ,——————–*
Ўзин  кўрсатмайди  баҳорлари  ҳам  .——————–*
Устимда  ҳайбат -ла  отсайди  оппоқ ,———————-*
Зулумот осмоним  ,———————–*
Қоп-қора тонгим  !—————————-*
“МЕН  БЕПАРВО  “ шеъридан :
Йўлим-йироқ  ,
Дилим  фироқ  ,
Руҳ  заминда сарғаяр ,
Осмонингда  ваҳ ,тоабад—————-*
Қолиб  кетар  қарғалар  .——————*
“  НАҲОТ  – НАҲОТ  “  шеъридан  :
Зотан  нуқул чайналди тилим  ,
Не  иш  бўлса ютдим ичимга  ,
Мени  ҳаққа  қовуштир ,ўлим,
Тили  кесик  жонга  ачинма !——————–*
“  ДУНЁҚАРАШ  “  шеъридан  :
Чиқиш йўлин  очиб  юбор кенг  ,
Озод  элга  кенглик  ярашар  .————————–*
Қушим  ,сенинг  парвозингга тенг
Дунёқараш  ,  дунёқарашлар ….
“ЭРКЛИК  СИРТМОҒИ  “
Бир кун  очиқ  мактуб  бўлади  асрор  –    —————————–*
Очилиб  кетади  қозон қапқоғи  .——————–*
Айни  фурсат  эрур  бўлмоққа  иқрор  ,
Кучингиз  етарми  ,эрклик  сиртмоғи?
Ҳозирча  қўлларнинг  калталиги  бор  ,
Тўлиб  бораверар  қабр бошлари  .
Надомат  илкида  сўлар  бир  иқрор –
Ҳали  ёрилмайди  сабр  тошлари  !——————*
Лек  бир  кун  ҳаммага  очилар  асрор,—————–*
Ҳақдир  зулумотнинг  эриб  битмоғи !———————*
У  пайт  эл  кўзига қараш-чун такрор
Кўзлар  топиларми ,эрклик сиртмоғи ?!
Яна  “БИР  КЎПРИКМАН “,  ”ҚАЛТИРОҚ  САДО“, ”ТОМАШАБИН“ ”ҚЎНГИЛДА ИФОРЛИ БАҲОРЛАР БОРДИР “,  “КЕЧИРИМ“, “ХАВОТИР  ОРОЛИ“  шеърларида  устоз  ёзувчи  Эврил  Турон ўқиб, белгилаб  чиққан  чизиқчали мисраларни  ўқиб шоир,  таржимон  Аъзам  Обиднинг  кўнгил  кечинмалари  нималардан  ўйғоқлиги,  нималардан  қайғураётганини  кўзатиб  туриб,  сизнинг  ҳам  ҳасратларингизга  бир  чимдим  илашиб кетса, ажабланманг. Демак,  таржимонлар,  шоирлар  фикрлаяпти.  Улар  қайғурияпти….
Остимда  оғзин  очган
Юхолардан  қўрқмасанг !
Шу  яқин  атрофда  қалтирар  садо ,—————–*
Аммо  зўр  тантана  қизиқ олмас  тус  ,————–*
Озод  бўлмагунча  кишанлардан  то —————-*
Мухолиф қарашли  сиёсий  маҳбус !————–*
Тонг ёришар ,
Қора  булутлар
Ўлкасига  тарқалар  яраш,
Тилга  кирар  тилсиз сукутлар  ,——————*
Керишади  соф  диний  қараш  .————–*
Ул  қоронғи  фикрлар кошки  ————*-
Оппоқ  бўлиб ёришса  онгда !————-*
Дўстнинг  озодлигидан  бошқа ————*
 Хушхабар  йўқ  мен –чун бу  тонгда  …————-*
Онг  ёришар  …————-*
Оҳ ,бағримга  тикилар  ул  —————–*
Боши  кесик умидлар  ….—————*
Барчинлар  қон кечар ,————-*
Яқинда алп  йўқ  ,—————–*
Ёрилай  дейса н -у ,—————*
Кўксингда қалб  йўқ  !—————–*
Букилган ,тугилган  ————–*
Мушт бор-у  зарб  йўқ !-                  ————*
Хавотир  ороли  бу  !
Асотир ороли  бу  !
ГУЛЗАМОН,
“Дунё ўзбеклари” учун махсус