Ўртоқлар, нега тўғрисўз адиблар, адабиёт ташкилотлари ходимлари билан интервьюлар жуда кам, ё умуман йўқ? Жиддий суҳбатларни кўпайтириб, адабиёт муаммоларини ҳам олиб чиқинглар, ўқишли бўлсин нашрларингиз! “Августда ўтадиган катта халқаро адабий анжуманга қандай тайёргарлик кетяпти?”, “Ёзувчилар уюшмасида ўзгаришлар борми?” “Адабиёт институти қанақа ташаббусларни илгари суряпти?”, “Қайси адабиёт музейида инновацион лойиҳалар, янги кўргазмалар мавжуд?” ва ҳоказо оддий саволларга содда жавоб берадиган одамларни топинглар, сал эркинлашайлик, салгина жонланайлик! Кўрганим аксар ёзувчи-шоиримиз марказда қурилаётган квартира илинжида юрибди. Ҳеч вақосиз, Ижод денгизида балиқдай сузсак бўлмасми?