Ҳафсала ёхуд қўлингизни беринг!

Ҳой, ўртоқлар, мендан журналингиз учун бир ойда биииттагина ғазал таржимасини, газетангиз учун қолипдаги мақолани, адабиёт музейингиз учун чет тилларида чиқарган китобларимни сўраб, кучимни ўтин ёришга сарфлатмангиз! Бунинг ўрнига камида ўнта китобга сиғадиган таржималаримни босинг, қандай қилиб чет эллик дўстларни таржимага жалб этишни, халқаро майдонга тезроқ чиқиш йўлларини, Ижод уйи очишни, ёзувчи резиденцияда дастури нималигини, қандай бошлашни сўранг, атомдан кучли нарсаларни кутинг! Бепул тил курслари ташкил қилсам – вақтингиз, метрода шеърият, ёзувчи-рассом мулоқоти, ижодий суҳбатлар, мусиқа-шеър кечалари каби адабий-маданий ташаббусларни давом эттиришга – ҳафсалангиз йўқми? Қўлимдан тортишмасаям, туртиниб-тиришиб шу жойгача келдим. Сал илгарилашингизга ёрдам қилайин, сиз қўлингизни беринг!