Ғўддайиш ҳам эви билан-да! Ичимиздаги ўзимизникиларга бот-бот сизнинг ҳам кўзингиз тушадими? Ҳатто ўйин-кулги қилиб, сал жилмайиб кетсин, деб атайин тўйга чақирсангизам, ғўддайиб келиб, суюқ тортилмасдан аввалоқ ғўддайганча зални тарк этади. Мажлисларда-ку турқи қандоқ бўлишини аниқ тасаавур қиляпсиз аллақачон. Ўўўў, чет элликлар иштирокидаги даврага кириб қолганида бир башарасига қарасангиз борми! Ҳай-ҳай, очиқроқ, эркинроқ мавзуда шеър ёзадиган шоири даврон бўлсаям гўргайди! Сал юзингни очиброқ юр мўминдай, сал мундоқ дипломатга ўхшаб халқнинг ичига кир! Раисми, ҳокимми, ким бўлсангам, мўрдангни тўғирла-ей! Яхшиям кўпинча ерга қараб юраман, йўқса ҳар қадамда бунақа Ғўддайсинларни кўравериб, тишимнинг оқиниям кўрсатмайдиган қовоқтумшуқ-тунд бўлиб қолардим-а! Мисвокни ким ишлатарди унда?!
(Кичик ҳикоялар туркумидан -2019)