Буюмлар…

Она шаҳрим Намангандаман. Болалигимда ишлатилган рўзғор буюмлари, уй жиҳозлари олис йилларни эсга солади, қалб энтикади.

Шунақа гулли тарелка ва бошқа идишлар ҳамманикида бўларди. Бу креслога камида 55 йил бўлган – янгидай турибди.

Бу эса 60 йил аввалги синф журнали – Дадажонимники. Ичидаги ёзувлар ҳам тиниқ, хира тортган эмас.

Сизникида ҳам ўтмишдаги ёқимли кунларни ёдга солувчи буюмлар сақланганми?