Олмон Президенти билан учрашув

Олмония президенти жаноб Frank-Walter Steinmeier ва рафиқаси Ўзбекистонлик ижодкорлар билан. Самимий инсон экан Президент жаноблари. Даврадагиларнинг кўпи билан эринмай суҳбатлашди, хотиржам қулоқ тутди, бажонидил суратга тушди. Камина билан алоҳида суҳбатлашишга вақт етмади. Унга Берлиндаги Ванзе кўли ёқасида жойлашган Адабиёт коллоквиумида бир ой яшагач,  Ўзбекистонда илк бор ўшанга ўхшаш резиденция дастури очиш учун зўр илҳом олганимни айтиб суюнтирмоқчийдим.