Гулнора Раҳмондан Болгарияга ижодий сафар таассуротларини эшитмаймизми? Халқаро адабиёт майдонида ким, қандай ишлар билан банд? “Ижодий популизм” нима? “Чет эллик ёзувчи ва рассом резиденцияда” ижодий туризм лойиҳасига қўшилиб, дунёга очилишни истайдиган ижодкорлар борми? 3000 нусхада инглиз ва русчада босилган “Фарҳод ва Ширин” қани? 29 август пайшанба куни соат 17:30 да Навоий 30 даги Kitob Dunyosi офисига марҳамат! Журналистлар, блогерлар, видеографлар, сизам келинг, илтимос, адабиёт ва санъатимиз мустақил тарғиботи хусусида янги гаплар бўлади! Кечроқ бўшасангизам, бемалол келаверинг! Шоколадли тортдан сизгаям олиб қўямиз!