# Навоий жамғармасига тавсиялар
“Навоий” романи венгер тилида
Асарни Эржебет Бродский (Элизабет Бродская) венгер тилига таржима қилган. Китоб “Гулзор ҳақида қўшиқ” номи билан 1978 йили қалин муқовада Будапештдаги “Европа” нашриётида босилган, 494 саҳифа.
Эржебет Бродский хоним 1907 йил 31 мартда Венгрия пойтахти Будапештда туғилган. Ёшлигидан тил ўрганиш ва бадиий таржимага қизиққан, ўзи ҳам шеърлар ёзган. Биринчи таржимаси 1947 йили “Рус адабиёти хазиналари” альманахида босилган. Асосан, француз, рус, украин, латиш, турк ва форс тилларидан таржималар қилган. Бродский хоним 1983 йил 7 март куни оламдан ўтган.
Эржебет хоним ҳазратимизнинг “Фарҳод ва Ширин” достонини ҳам венгер тилига таржима қилган. У Будапештдаги “Магяр Геликон” нашриётида 1974 йили нашр этилган. 462 саҳифадан иборат, рангли иллюстрациялар билан безатилган.