Устимизга бир кун чароғон
Ёпилгайдир либоси марҳум,
Қафас ҳаёт ва ё фаровон
Бўлгаймиз бахт, қайғудан маҳрум.
Оҳ, ким билар неча милён йил
Гунг ётамиз ажриқ ё гулдай,
Воҳ, тоқатдан олмадим таҳсил,
Қачон, қачон чалинар сурнай?
Биродарим, мендан ранжима,
Умрим гоҳ куй, гоҳ йиғи юм-юм.
Балки қолмас китоб, таржима,
Мендан қолар ёлғиз табассум!