Финляндиялик ижодкорлар Виль ва Мария Ўзбекистонда

Танишинг: Виль ва Мария! Финляндиянинг пешқадам, катта муваффақият қозонаётган икки ижодкори шу ҳафта Ўзбекистонга келмоқда! Тошкентда улар университет талабалари, инглиз тили ўрганаётган шоир ва ёзувчилар билан учрашади.
Самарқанд ва Хоразмдаги ижодкор дўстларим, вилоятларга сафари чоғида улар билан сиз ҳам танишиб олинг! Учрашмоқчи бўлсангиз, менга зудлик билан хабар қилинг!
###
1982 йили туғилган Виль Ҳитёнен фин шоири, танқидчиси, 50 та китоб муаллифидир. 2001-2019 йилларда ноширлик билан шуғулланган, “Савукейдас” нашриётини очган. 2012-2014 йилларда “Маёқдорлар” номли ўз китоб дўконини юритган. Яқинда Финляндия ёзувчилар иттифоқи раиси этиб сайланди. Шеърлари 20 та тилга ўгирилган. Америкалик шоир Пол Поланский, ливанлик шоир Этел Аднан шеърларини, Марк Твен ҳикояларини фин тилига ўгирган. 2010 йили нуфузли “Сампо” мукофотини қўлга киритган. Финляндия ҳукумати уни маданият соҳасидаги “Саммон Текият” мукофоти билан тақдирлаган.
Ёзувчи ва шоира Мария Паивинен ҳам айни пайтда Финляндияда яшайди. Бир неча йил чет элларда яшаган ва 40 дан ортиқ мамлакатга саёҳат қилган. Бешта романи, битта шеърий тўплами нашр этилган. “Жунжикиш” романи Рунеберг мукофотига тавсия этилган. “Очлик ва ташналик” асари эса Франкфурт китоб ярмаркасида алоҳида эътироф этилиб, немис ва исланд тилларига таржима қилинган.
Мария Паивинен 
Дунё тубиндаги тупроққа етсам
Қочоқ юлдузларга талпинсам, тутсам

Ойнада кўринган чеҳралар дардчил
Кўкимтир таналар акси чилпарчин

Бўлсайдим чироқдан инган нур чанги
Каломлар ичинда сояга дўнсам
Учўлчам тўйлибос
Устида тағин
Ҳув қизчага ака
Бўлмоққа кўнсам

Энг омадли ҳаёт
сирли яралиш
Қумзор соҳилбўйи
бўлса қабристон

(Ва сиз қайта, қайта, кўпроқ ул золим
Қайчилайсиз мени
парча-парча жон
Маймунлар йиғлайди кўриб аҳволим)

Очиқдим. Қалбимнинг ошар туғёни
Ўз остимдан узиб
ейман дунёни

*****
Виль Ҳитёнен

Шўнҳаузер хиёбонида
бир афғонни қолдим учратиб

симтўсиқ ёнида
Берлинга оид
мақолалар ўқиб турар у
шаҳарга орқасин ўгириб олмиш

калашников тутган Ганди мисоли

мулк ё ҳаёт моҳиятидай

чурқ этмас у, аммо сездирар
ҳақсизликдан
шеърлар эмас, йўқ,
изтироб ва ғазаб туяди

қўпол, ваҳший сўзлар учар кетма-кет

оёқсиз, ясама аъзоли ёшлар
жангда қатнашишга яроқсиз чиқар
ниҳоят у кетар пинакка
исқирт аҳлатхалта ичида

буюк қирол Людовик ила
ўша жойда ухлаб ётар у
бошни бошга қўйиб сўзлашга
мавзулари бисёр афтидан

###