“Шум бола” ҳақида хабар.уз ёзган қуйидаги линкдаги хабарга кўзингиз тушгандир?
Энди бу ердаги бир “сир”ни очиб ташласам: бу 100 таликни аниқлашда миллионлаб китобхонлар эмас, балки атиги 177 киши иштирок этган, уларнинг иккитаси эса Ўзбекистондан, сиз уларни танишингиз мумкин: АОКА директори Асаджон Ҳўжаев ва Навоий кутубхонаси директори Умида Тешабоева. Ҳар иккаласи ҳам 10 та энг яхши болалар китоби рўйхати бошида “Шум бола”ни белгилашган.
Овоз берган бошқа 175 киши рўйхатида бу асар умуман йўқ. Нега? Чунки Ғафур Ғулом асарлари асосан ўзбек китобхони учун таниш, дунё ёзувчилари ё ўқувчилари учун эмас. “Шум бола” ҳам Карлсон ё “Кичик шаҳзода” каби ўнлаб тилларга таржима қилиниб, хорижда миллионлаб нусхада босилган эмас. Суюнишга ҳали ааанча бор.
Аслида ўзбек адабиётини ростдан ҳам дунё ўқувчиларига таништириш, таржима, нашр, тақдимот каби ишларига АОКА ҳам масъул, аммо у ерда бу ишни уддалайдиган бирортаям эксперт йўқ.
Йўқ бўлганидан кейин, ўзларини экспертлар қаторида санаб, шартта “Шум бола”га овоз берворишибди-да!
Кеча ёзганимдай, ҳар қандай маълумотга ишониб гуррос-гуррос қарсак чалишдан аввал фактларни текширишни ўрганиш жуда зарур!