Ёвузликка қарши “йўқ” дейиш кифоя!
Тошкентдаги “Дийдор” театрида швейцариялик ёзувчи Макс Фриш романи асосида Барзу Абдураззоқов саҳналаштирган “Ўт қўювчилар” спектаклини кўрдим.
Ёзилганига 70 йил бўлибдики, Макс Фришнинг бу асари турлича талқинда дунё саҳналаридан тушмай келмоқда. Ўзбекча спектаклда номлар ўзгаргани билан моҳият ўша-ўша: инсон бу дунёда қўрқмай яшамоғи лозим, зулмга йўқ дея олиш, нега дея савол бериш муҳим, душман ўз ичингда.
Спектакль қаҳрамонлари ҳаммамизни бошқачароқ ўйлашга ва кучлироқ, дадилроқ одам бўлишга ундайди:
“Ёвузлик билан келишиб, ажал рақсга тушади.
Ёвузликка қарши “Йўқ” дейиш кифоя!
Газетлар бир-бирини такрорлайди, ҳаммаси бир хил, бир хил.
Мен курашчи эдим – энди ишсизман.
Сизда принциплар сақланиб қолган – бизнинг замонимизда!
Ҳозир одамлар Худогамас, ўт қўювчиларга ишонишади.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам содир бўлади қиёмат қойим!
Ўлсин ё курашсин!
Одам одамга ишониши керакку ахир!
Энди улар ҳеч қаёққа кетишмайди, юракларга ваҳима солишади холос!
Топадиганининг катта-кичиклигига қараб, бу ҳаётда ҳамма ҳуқуқбузар!
Сиз Суқротсиз! Сиз бу дунёга сиғмайсиз!
– Фалокат!
– Сенга нима? – Шаҳарга ўт кетиши мумкин?
– Менга нима?
Уйи ёнай деб турибди, у эса пул топса бас, онанг – пул, отанг – пул, имонинг – пул!
Ҳазил – асл башарангни яширишнинг энг яхши йўли!
Бизнинг доирамизда камдан-кам одам қўлга тушади.
Биргалашсак, бу дунёга ўт кетмайди!
Эй, Парвардигор, босган ва босмоқчи қадамларим нурли бўлсин! Мени нурга айлантир!”