Улар билан жиддийроқ шуғулланадиган устозлар кўп эмасга ўхшайди. Назаримда уларда тил ва адабиёт муаллимидан ташқари қалами ўткирроқ шоир, ёзувчи, таржимон ёрдами, сабоғи, йўналтириши, таҳририга катта эҳтиёж бордай.
Каналларига қўяётган ижод намуналарининг кўпи бўшроқ, таҳрирталаб, айниқса, инглизча таржималар ва ё бевосита инглизчада ёзилган ишлар. Ҳеч ким бирданига зўр асар ёзиб ташламайди, албатта. Аммо катта ижодкор бўлишни истаганларга туртки бериб, тўғирлаб, қўллаб турмаса ҳам бўлмайди. Ниҳоллар қийшайиб ўсиб қолмаса дейман.
Мисол учун, суратда 9-синф ўқувчисининг ручка тилидан ёзилган ижод намунаси инглизчада унчалик жарангламаган, лекин унга сайқал берса, яхшиласа бўлади. Муҳими, ёзиш, фикрлаш истаги сўниб қолмасин.
Ижод мактабларига холис ёрдамимни таклиф қилавериб чарчаб кетаман: ёрдам беришимни исташмайди. Ижод мактабларининг ўзаро мулоқоти ҳам йўққа ўхшайди. Аниқроғи, тепадан тушган буйруқлар ва режалардан четга чиқишолмайди шекил.