Бу дунё ҳаёти сержило ситилар қурил(аёт)ган катта шаҳардаги шу кўримсиз бекатга ўхшайди – содда бўлса ҳам ўз вазифасини бажармоқда – вақтинчалик қўналға.
Унинг ёнида қабристон, олдида эса қуюқ соя солувчи дарахт – иймон. Ҳаммамиз автобусимизни кутяпмиз, ваҳоланки сўнгги борар жойимиз шундоқ ёнимизда турибди. Бизни абадий фароғатга олиб борувчи иймон ҳам шундоққина қошимизда.