“Гиёҳ айёми”, “Ёв” романлари нашр этилган. Квинсленд адабий мукофоти, Австралия адабиёти жамияти олтин медалига лойиқ кўрилган. 2023 йили “Ширли” номли романи чиқди. Ҳозир янги роман ва мемуар асар ёзяпти. Австралия халқ оғзаки ижоди намуналари тўпловчиси, график ва комикслар тарихи тадқиқотчиси, Ронни Скотт Мелбурн технология институтида бадиий ижоддан сабоқ бермоқда.
Роннидан кенгуруларни ҳар куни кўрасанми, деб сўрайман. :grinning:Кулади. Лекин улар баъзи жойларда хонадонларга “меҳмонга келиб тураркан”. Анча қўпол жониворлар эмиш. Тап тортмай юзингизга шапатилаши ё тепиб қочиши мумкин экан. Яна Австралияда товуқларни “чикенс” эмас “чукс” дейишади. Қайиқда сузиб борарканмиз, Ронни билан турли ҳайвонларнинг овоз чиқариши инглизчада қандай бўлишини бирма-бир санаймиз. Эчки-чи, дейман. Эчкининг маъраши инглизчада қандай бўлади? Ҳммм, ўйлаб қолади бир зум Ронни, сўнг телефонини очиб, ўша сўзни топади: bleat бўларкан, дейди.
Гоҳида кўчада югуриб юрганини кўриб қоламан. Бирор тадбирга бирга борсак, кечикмай учрашув жойига келади. Ҳонгконгда биз кетгандан кейин яна 10 кунча қолмоқчи. Австралиядан жўраси келяпти шерик бўлишга. Кимдир Ронни Скотт романидан парча ўқимоқчи бўлса, юборишим мумкин. У ҳикоя ёзмайди, фақат роман.
Брунсwиcк Бацга аъзолик муддатим тугашидан олдин устоз доскага ёзганди: “Ёдда тутинг! Ёз ғамини қишда ейилади”. Бу танасининг кўплаб қисмларини кўрсатиш учун кўлни эришини
кутаётган баъзи скандинавиялик детектив қаҳрамонлар томонидан қайтарилган қадимги мақолга
ўхшарди ва шу билан бирга қўшимча иш вақти сабаб ёзда кўп миқдорда пул жамғариб олишни ҳам англатарди. Шунга қарамай, ҳозир Фитзрой Поолдаги ўриндиқлардан кўтарилаётиб кўрдимки, уни хавотирга соладиган бошқа маъноси ҳам бор экан.
Мен бу скандинавиялик қаҳрамонларни тасаввур қилаётганимда бошқа болалар ҳолсизлик ва озғинликка қарши ўзларини ҳозирлаш ва қуёшли дунё билан юзлашиш учун баданларини тайёрлаш бўйича маслаҳат олаётганди. Дан ва Лачлан аллақачон сочиқларга ўраниб олиб ёғочдан қилинган ўриндиқларда ўтиришар, менга кўзойнаклари остидан қараб қўйишарди. Сочиқлари, айниқса, соҳилда ишлатишга мосмас, балки замонавий меҳмонхонадан олиб келтирилганга ўхшарди, ранги эса эгниларидаги либосдек тўқ яшил эди. Мен қишнинг энг совуқ палласида бунақа сочиқларда ўраниб ўтириш қанчалик даражада иссиқ ва ёқимли бўлишини ёки бассейн устида жойлашган гимнастика мажмуасида кўз қисиб тикилган ҳолда қуёшдан ҳимоя қилувчи воситалар билан баданни намлаб ва хлорлаб, терлаган алпозда, ҳаддан ташқари иссиқ ва шамолсиз кунда сувдан чиққач, буни қилиш қанчалик даражада ёқимсиз бўлишини тасаввур қилолмайман.
Лачланнинг таъсир доираси остида бўлган Дан ҳаётининг кўплаб жиҳатларига ўхшаб, сочиқлар ҳам ғайриоддий ўзга дунёдаги сувенирларга ўхшарди. Мен бош ирғаб қўйдим ва улардан бир қатор пастдаги ўриндиқда анчагина катта бўш жойни кўриб шу томонга юрдим. Бу ўриндиқларга соҳилда ишлатиладиган сочиқларни тўшаш худди санъатни намойиш қилишдек эди. Сочиқни бу ўзгача кўринишини пайқаш учун ўткир кўз талаб қилинар, бошқаларга зарар етказадиган ҳолатлар йўқ эди. Мен ўзимни тўзғиган кўк-яшил холли сочиғимни тўшаб, оёғим билан ёйганлигим сабабли шакли ўзгарди ва бир жуфт кўзойнаклар остида (тахмин қилганимгиздек!) ҳиссиз равишда ўзини кўрсатди: булар сезиларли даражада катта ва кенг очилган эди. Бироз эгилган кўйи тўхтадим.
“Ҳой” чақирдим. У ҳамтўхтади. “Ҳей” деди Крис Л. Мен Дан ва Лачланга қарадим. Биз аллақачон саломлашиб бўлгандик,аммо мен бу вазиятда тўлиқ қатнашаётгандим. “Ҳой” дедим мен. “Ҳей” Лачлан жавоб қайтарди.
Менинг кўзойнакларим ҳар доим арзон бўлар, охирги марта сотиб олганларим ҳам бир неча ой олдин синиб қолганди. Бу вазиятда оёқ кийимим ва футболкамни ечишдан бошқа айтишга ҳам, бажаришга ҳам ҳеч нарса қолмаган эди. Ўриндиқларда пастдан кўринганидан кўра кўпроқ бўш жойлар бор бўлишига қарамай, бу ер жуда шовқинли ва ишқибозлар билан тўла эди. Хуллас, мен ўтиришга жой топганимдан хурсанд эдим.
Фақатгина америкалик бола ўртада ўтирганда катта хато қилганимни англадим. Худди у ўзининг америкалик эканлиги ҳақидаги ғояни қайта эслатиб қўймоқчи бўлгандек устига “Лорд оф зе Фриес” ўрамлари қопланган ҳар хил иккита гамбургерни қўлида ушлаб олганди, шубҳасиз, уларни олиш учун ўрнидан тураётиб сохта камтарлик билан сочиқни енгилгина елкасига ташлаб олди. У ёзлик оёқ кийимда ўриндиқлар оралаб юрди.
Мен қўлларимни “узр” маъносида очдим.
— Ҳой, бизнесда таниш-билишлик бўлмайди, – деди у.
— Бу Вивиан, – таништирди Дан.
— Биз учрашганмиз, – деди Вивиан.
— Албатта, – тасдиқладим мен ўгирилиб, Данга кўзларимни қисиб тикилганча. – Биз бизнес ҳамкорлармиз.
Шундай қилиб, унинг исми Вивиан эди ва бу мен биладиган Ширлей ёки Эвелйнга ўхшаб эркакларнинг ҳақиқатан эскирган исмларидан бири эди, фақатгина ҳозирги кунда у бироз ноодатий эшитиларди.
Вивиан калта шим кийиб олган ва мен бунга эътибор бермасликка ҳаракат қилаётгандим. Дан ғалати кайфиятда эди. “Қанақа у “бизнес?” сўради у нима ҳақида гаплашаётганимиз аниқ бўлгач. Бу иборани (“бизнесда таниш-билишлик бўлмайди”) Америкада ҳам борлиги ростдан ҳам қизиқарли эди ва айнан шу сабаб Дан уни нима маъно англатишини тушунмаётганди.
“Мана шу, — дедим. – Крис Л, сочиғингизни олиб қўйишга қарши эмасмисиз?”
“Крис Л зудлик билан ўриндиқларга қаради. “Бунга асло қарши эмасман”, — жавоб қайтарди у.
Мен Данга жилмайиб қарадим. “Раҳмат, Крис Л”. У шундай қилганда мен ҳам сочиғимни олдим, аммо сочиқ ҳам, мен ҳам ҳали қуруқ эдик, шунинг учун бирга йиғилиб ўтириш мароқли эди. “Ўша ерда” дедим ва Вивиан сочиғини менга ёнма-ён қўйиб, иложи борича кенгроқ қилиб ёйди ва ўтирди. Нимани кўрсатишга ҳаракат қилаётганимга ишончим комил бўлмаса ҳам Вивиан ва Крис Л ни менга ҳамроҳ бўлганлигидан ҳайратда эдим.
“ Ва мана шу “бизнес”” деб оёқларимни чалиштирдим. Вивиан устимдан Крис Л га гамбургерни узатаётганда, кўксимга бир томчи майонез тушди.
###