Устоз Жамол Камол 90-йиллар бошида Наманганга келиб, вилоят ёзувчилар уюшмасидаги мушоирани бошқаргандилар. А.Жалилга қараб, “Абдуллажон, бу йигитча ва қизимизни (Гули Мурод) зудлик билан хорижий филологияга ўтказиш ҳаракатини қилсангиз, ўзбек тили ва адабиётини шундоқ ҳам ўрганиб олишади, аммо инглизчани ўрганишлари ҳаммасидан муҳимроқ” дегандилар. Ўзбек филологиясидан хорижийга ўтиш тез орада унутилди, бироқ Устознинг ўша гаплари ҳеч хаёлимдан кетмади. Талаба ўлароқ форс, араб тили курслари қаторида атайин инглиз тили курсларига қатнадим. Мактабда инглизчам аъло эди, лекин сўзлашиш, таржимага тайёр эмасдим ўшанда. Бугун Австриядаман, кеча Туркия, эртага Испания… Қанча гўзал сафарларда бўлдим, ва ҳаммаси учун Устоз Жамол Камолнинг бир оғиз ўгитларини олганимдан деб биламан ва Устоздан ҳамиша миннатдорман. Турли тиллардан нима таржима қилган бўлсам, инглизчада нимадир ёзган, чиқарган, гапирган бўлсам, ҳаммаси учун шу Устозга раҳмат айтаман. Бугун ўзим ёш шоир ва ёзувчиларга чет тилларини ўрганинг деб айтяпман ва Устоз ўгитларини кенг ёймоқдаман. Жамол Камол оригиналдан таржима қилиб, жумладан Шекспир, Румий, Бедилни ўзбекларга тақдим этган катта юракли инсон эдилар. Ўзбек адабиёти инглиз тилидан у кишичалик кўп ва гўзал таржима қилган бошқа шоир кўрмади ҳали. Қуръони Карим ўзбекча шеърий таржимаси алоҳида гўзал иш. Замонавий Ўзбекистон Жамол Камол ва Анвармирзо Ҳусановникидек дўстона ва самарали ижодий ҳамкорликни ҳеч кўрган эмас. 2000-йиллар бошида бир туркум шеърларини таржима қилиб олиб борсам, “адабиётимизни инглизчага ўгирувчи феномен юзага келди” деб қувонгандилар. 75 ёшдан ўтиб ҳам инглизчада чет элликлар билан равон сўзлашардилар. “Сарой шоири”бўлишни истамаганлари учун охирги йилларда давлат ОАВларида чиқаришмади, хусусий каналлардан ҳам олиб ташлашди, юбилейларини дўстлари билан кичик доирадагина ўтказишди, аммо очиқ ва тўғри гапни айтишдан тўхтамадилар – аслида чин Халқ Шоири ана шундай бўлади! Ортларидан ҳамиша дуо қилгувчи, эзгу ишларини давом эттиргувчи, ёзувчилар уюшмасининг аъзоси ҳам бўлмаган мендай шогирдларидан Устознинг руҳлари шод, охиратлари ободдир, иншаАллоҳ, деган умидим бор.Устоз Жамол Камол 90-йиллар бошида Наманганга келиб, вилоят ёзувчилар уюшмасидаги мушоирани бошқаргандилар. А.Жалилга қараб, “Абдуллажон, бу йигитча ва қизимизни (Гули Мурод) зудлик билан хорижий филологияга ўтказиш ҳаракатини қилсангиз, ўзбек тили ва адабиётини шундоқ ҳам ўрганиб олишади, аммо инглизчани ўрганишлари ҳаммасидан муҳимроқ” дегандилар. Ўзбек филологиясидан хорижийга ўтиш тез орада унутилди, бироқ Устознинг ўша гаплари ҳеч хаёлимдан кетмади. Талаба ўлароқ форс, араб тили курслари қаторида атайин инглиз тили курсларига қатнадим. Мактабда инглизчам аъло эди, лекин сўзлашиш, таржимага тайёр эмасдим ўшанда.
Бугун Австриядаман, кеча Туркия, эртага Испания… Қанча гўзал сафарларда бўлдим, ва ҳаммаси учун Устоз Жамол Камолнинг бир оғиз ўгитларини олганимдан деб биламан ва Устоздан ҳамиша миннатдорман. Турли тиллардан нима таржима қилган бўлсам, инглизчада нимадир ёзган, чиқарган, гапирган бўлсам, ҳаммаси учун шу Устозга раҳмат айтаман. Бугун ўзим ёш шоир ва ёзувчиларга чет тилларини ўрганинг деб айтяпман ва Устоз ўгитларини кенг ёймоқдаман. Жамол Камол оригиналдан таржима қилиб, жумладан Шекспир, Румий, Бедилни ўзбекларга тақдим этган катта юракли инсон эдилар. Ўзбек адабиёти инглиз тилидан у кишичалик кўп ва гўзал таржима қилган бошқа шоир кўрмади ҳали. Қуръони Карим ўзбекча шеърий таржимаси алоҳида гўзал иш. Замонавий Ўзбекистон Жамол Камол ва Анвармирзо Ҳусановникидек дўстона ва самарали ижодий ҳамкорликни ҳеч кўрган эмас. 2000-йиллар бошида бир туркум шеърларини таржима қилиб олиб борсам, “адабиётимизни инглизчага ўгирувчи феномен юзага келди” деб қувонгандилар. 75 ёшдан ўтиб ҳам инглизчада чет элликлар билан равон сўзлашардилар. “Сарой шоири”бўлишни истамаганлари учун охирги йилларда давлат ОАВларида чиқаришмади, хусусий каналлардан ҳам олиб ташлашди, юбилейларини дўстлари билан кичик доирадагина ўтказишди, аммо очиқ ва тўғри гапни айтишдан тўхтамадилар – аслида чин Халқ Шоири ана шундай бўлади! Ортларидан ҳамиша дуо қилгувчи, эзгу ишларини давом эттиргувчи, ёзувчилар уюшмасининг аъзоси ҳам бўлмаган мендай шогирдларидан Устознинг руҳлари шод, охиратлари ободдир, иншаАллоҳ, деган умидим бор.