Кузги халқаро ижодий дастуримиз учун Бизга Тошкент шаҳрида яшовчи мезбон шоир ва ёзувчилар керак! Улар чет эллик меҳмон ижодкорларни ўз хонадонларида яшашга таклиф этадилар, ўзаро дўстлашадилар, бир-бирларининг асарларини таржима қиладилар.
Кузги ижодий дастуримиз учун бизга (оғзаки ва ёзма) таржимонлар керак! Улар инглиз тилида яхши сўзлашолмайдиган ё энди чет тили ўрганаётган мезбон ўзбек адибларига тилмочлик қилади; Ўзбекистон ҳақида китоб ёзган богариялик Мария Филипова китобини ўзбекчага ўгиради; юртимизга келаётган хорижлик адиблар биографияси ва ижодидан намуналарни таржима қилади.
Кузги мустақил халқаро ижодий дастуримиз учун бизга ўзбек ва инглиз тилидаги антология ҳамда Мария Филипова китоби таржимасини чиқариш учун муҳаррир ва нашриёт керак!