Лириклайнда уч шоир

Эсингизда бўлса, Берлиндаги “Лириклайн” жаҳон шеърият платформаси ҳақида ва унда йиллардан буён ягона ўзбек шоири борлиги ҳақида бир неча бор ёзганман. Мана, Гёте институти тавсияси билан яна 2 ўзбек кирибди. Бу платформага ҳозирча дунёдаги 1646 шоир, 93 тилда ва таржималари билан 15000 га яқин шеър, 24000 га яқин таржима ва 3700 дан ортиқ таржимон киритилган. Сизларга тавсия этиб бошлаганим пайтлар бу платформага қўшилиш осонроқ эди, энди дунё бўйлаб 50 га яқин махсус адабий ташкилот тавсияси билан киритиладиган бўлибди. Шулар орасида Гёте институти ҳам бор. Агар ҳеч йўқ инглиз ё немис тилини билсангиз, бу плафтормада борлигингиз ортидан халқаро адабий алоқаларингиз кенгаяди, турли тадбирларга таклифлар кўпаяди. Билмасангиз, афсуски, расмингиз ва асарингизни Нобель қўмитаси сайтига қўйишса ҳам, бундан ҳеч бир фойда бўлмайди.