UzDiplomat.uz га интервью

Фестиваллар ва тадбирларга миллиардлар, ўзбек адабиётини чет тилига таржима қилаётган америкалик ижодкор эса ҳайрия йиғмоқда! Чет эллик ижодкор Марк Риз “Меҳробдан чаён” романини таржима қилиш  учун  донорлик ёрдамини сўрамоқда. 31 август қўйилган хабарда таржима ишлари учун 10 минг АҚШ доллари кераклиги айтилган. Шундан буён йиғилган маблағ миқдори 1 минг 599 долларни ташкил этган. Бу нормал ҳолатми?

Ўзбек маданиятини хорижда тарғиботи учун миллиардлаб сарфлаб, гуруҳ-гуруҳ блогерлару, журналистларни суратга тушиб, тушириб айланиб келишлари учун фестивалларга жўнатаётганларда асарлар таржимаси учун маблағ йўқми? Ўзбекистонда китобхонликни ёйинлашга қаратилган лойиҳаларда ўзбек тилидан хориж тилларига ўгириш вазифаси киритилмаганми? Ўзбек адабиёти тарғиботини кўнгилли равишда амалга ошириб келаётган таржимон Аъзам Обидов Uzdiplomat.uz меҳмони бўлди ва бу борадаги фикрлари билан бўлишди.