ТААЖЖУБ

Мабодо ҳазрати Муҳаммад

Уйингизга келса ногаҳон,
Ķизиķ, бир ё икки кун турса,
Ķандай ҳолга тушарсиз шу он? 

Шубҳа йўķки, энг гўзал уйни
Ажратасиз азиз меҳмонга,
Тотли овķат, сархил мевадан
Тортажаксиз мўл дастурхонга.

Бу ташрифдан шодлигингизни
Меҳмонга бот ķилгайсиз изҳор.
Уйингизнинг тўри уники,
Хизматдан-да беҳад бахтиёр.

Бироķ унинг сиз томон аста
Келишини кўраркан, дарҳол
Чиķармисиз ķўл ķовуштириб
«Хуш келибиз!» дебон бемалол?

Ёки уйга бошлашдан аввал
Ўзгартириб усти бошингиз,
Турли-туман журнал ўрнига
Ķуръон ķўйиб ķўясизми тез?

Томошалар кўрмоķ ķасдида
Ёķасизми ойна жаҳонни?
Ё зудликда ўчирасизми
Чиķмай туриб кўкка фиғони?

Балки бориб радио симин
Шиддат билан узиб ташларсиз?
Шукур, бир сўз эшитмади, деб
Шартта олиб бузиб ташларсиз?

Мусиķани кўздан беркитиб,
Оласизми ҳадис китобин?
Ичкарига ķўймайсизми ё
Эшитмайин дея хитобин?

Ķизиķ, агар ўшал пайғамбар
Сиз-ла турса бир ё икки кун,
Ҳар галгидай ўз ишингизда
Давом этгайдирмисиз мамнун?

Кунда айтар сўзларингизни
Сўзлайсизми ўшал дамда ҳам?
Ҳаётингиз давом этарми
Аввалгидай кунба-кун илдам?

Ķандай бўлса оилада урф
Шундайича этарми давом?
Дуо ķилмоķ оғир келмасми
Егандан сўнг ҳар сафар таом?

Ҳар намозга айни ваķтида
Ķовоķ уймай турасизми шай?
Тонг отмасдан уйғонасизми
Ибодатга дилдан, оғринмай?

Куйлармисиз эски ķўшиķ ё
Эски китоб олинар ķўлга?
Кўрсатарсиз ул зотга балки
Нелар ёķишини кўнгулга?

Пайғамбарни олиб кетарсиз
Борар жойингизга ҳар галги?
Режангиз ҳам тамом ўзгарар
Бир ё икки кунгина балки?

Истармисиз дўстларингизнинг
Ул ҳазратни кўришларини?
Ёхуд ķайтиб кетгунча токи
Сал четроķда юришларини?

Не дерсиз гар бутун умрга
Сизнинг билан ķолсалар ул зот?
Ёки ķайтиб кетсалар охир
Енгил тортиб бўлармисиз шод?

Ķизиķ, ўзни тутарсиз ķандоķ?
Не аҳволга тушиб ул замон,
Уйингизда ҳазрат Муҳаммад
Бир-икки кун бўлсалар меҳмон.

(Инглиз тилидан Аъзам Обид таржимаси)