1000китоб нима бўлди, бўтам?

“1000 КИТОБ” лойиҳаси бўйича май ойидаги тадбирда давлат бюджетидан қанча олиниб, қанча сарфлангани, мустақил аудит бўладими ё йўқ, нашриёт, таржимон ва ҳ. хизмат кўрсатувчиларни танлашда манфаатлар тўқнашуви, таниш- билишчиликка йўл қўйилмадими каби солиқ тўловчилар сўраши зарур бўлган саволларни бергандим. Ўшанда йил охирида ҳамма молиявий кўрсаткич янги ишга тушириладиган вебсайтга қўйилади, деб айтишганди. Ўша вейбсайтни кўрганлар бўлса, айтворинглар, илтимос, бизам кўз ташлаб, «ҳа, баракалла!» дейлик.

Яна ўтган йили охирида чиққан қарор бўйича ҳали бу лойиҳага давлат бюджетидан бир тийин ҳам ўтказилмаганини айтишганди. Энди-чи? Бу йил учун қанча ўтказилди? Етяптими? Ё элчихоналар ва халқаро ташкилотлар ва донорлар ёрдамига кўз тикишяптими? Ёзишларича, 2024 йил учун 50 та китоб таржимаси тугабди. Нечтаси босилиб чиқди? 20 декабрь куни шу ҳақда бу йилги ишлар ҳисобини беришаркан. Ким борса, юқоридаги саволларимни қайта ўқиб эшиттирсинлар, илтимос. Жонли эфир бўлса, ўзим яна сўрарман. Лойиҳага омад!