Машҳур бир шоирни Ўзбекистонга таклиф қилдим. Билетингни олгин-у келавер, мамлакат ичидаги икки ҳафталик харажатни ўзимиз қоплаймиз, дедим. Мана унинг жавоби:
“Халқаро учоқ билетларини юборасан, яхши меҳмонхонадан жой қилиб берасан, ҳар бир мушоира ё учрашувда иштироким учун гонорар тўлайсан, шунда боришим мумкин. Ахир спорт, мусиқа учун пул бор, адабиёт учун ҳеч вақо йўқми?! Дунё ўзгариши керак!” ????
Фақат ёзиш ва китоблари, умуман ижоди орқасидан кун кўрадиган замонамизнинг бу шоири, табиий, ҳақли ва адолатли талаблар қўяётганди. Кошки унинг айтганини қилолсам! Кошки бизникилар ҳам ўзгарса! Бу – орзу! Бизда отель ё гонорар учун маблағ йўқ. Меҳмонлар уйимизда туради. Яна транспорт, егулик, шаҳарларо такси, музей ва ҳоказолар учун чўнтагимиздан харж қиламиз. Ойлаб тайёргарлик, ёзишма, таржима, музокара, режалар, асаблар… Ҳатто меҳнат таътилимизни ҳам шу резиденция кунларига тўғирлаймиз.
Мен ғирт телба эканман-да унда, дейман ўша шоирга. Йўқ, кулади у. “Сен қўлингдан келган ишни қиляпсан холос.” ????
Решма Рамеш олган сурат